Жамият
Ижтимоий тармоқларда фуқарода «Цефтрiaксон-БХФЗ» дори воситасини қўллаш натижасида ножўя таъсирлар кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур хабар юзасидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи фуқаро А.Х. ўзида 3 кун давомида иситма, ҳолсизлик кузатилгандан сўнг, уй шароитида даволанмоқчи бўлган. У бунда шифокор тавсиясисиз, ўзбошимчалик билан «Цефтрiaксон» ва «Лидокаин» дори воситалари аралашмасини онаси ёрдамида мушак орасига қабул қилган. Орадан тахминан 10 дақиқа ўтгач, беморда бадан қақшаши, кучли ҳолсизлик, нафас сиқиши ва қон босимининг меъёридан ошиб кетиши кузатилган.
Шундан сўнг фуқаро «Тез ёрдам» машинасида дислокацияга кўра дастлаб И.Эргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасига, кейин эса ихтисослашган ёрдам кўрсатиш мақсадида Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонасига олиб келинган ва унга стандарт бўйича даво чоралари қўлланилган.
Бажарилган муолажалар натижасида беморда тошмалар, иситма, ҳолсизлик каби симптомлар бартараф этилиб, унинг аҳволи яхшиланган. Шундан кейин фуқаронинг уйига кетишига рухсат берилган.
Расмий муносабатда ёзилишича, дастлабки ўрганишлар беморда кузатилган ножўя реакция мазкур дори воситасининг сифати билан боғлиқ эмаслигини кўрсатган.
Яъни, ушбу препарат қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган ҳамда лаборатор текширувлар натижасида сертификатлаштирилиб, тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат этилган. Шунга қарамасдан, бемордан қабул қилиб олинган препаратлар айни дамда Марказ лабораторияларида қайта текширувдан ўтказилмоқда.
Маълумот учун, «Цефтрiaксон» дори препарати кенг таъсир доирасига эга бўлган антибиотиклар оиласининг учинчи авлодига мансуб бўлиб, у бактериал инфекцияларни даволашда қўлланилади.
Бироқ шамоллаш, грипп ва бошқа вирусли инфекциялар муолажасида бу дори воситаси ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. «Цефтрiaксон» дори препарати шифокор ресепти асосида берилади ва шифокор назорати остида қўлланилади.
Таъкидланишича, ундан уй шароитида ўзбошимчалик билан фойдаланиш мутлақо мумкин эмас.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ