Жамият
Сиртқи таълим шаклида талабаликка қабул қилинганлар ҳам сентябрдан ўқишга бориши керак.
Бунга сабаб, уларнинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисида буйруқ чиқиши учун уларнинг айрим ҳужжатлари талаб этилади.
Жумладан, талабалар қуйидагиларни тақдим қилиши керак:
▪️ умумий ўрта таълимни тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат асл нусхаси (коллеж, лицей дипломи ёки мактаб аттестати);
▪️ ўқишга қабул қилинганликлари тўғрисидаги қайд варақаси;
▪️ саккиз дона шахсий фотосурат (3×4);
▪️ ҳарбий гувоҳнома ёки рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
▪️ имтиёзлар мавжуд эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асли (агар имтиёз мавжуд бўлса);
▪️ миллий ёки халқаро сертификатлардан фойдаланган бўлса, асл нусхаси;
▪️ папка («дело»).
Хабарда сиртқи таълимга кирган талабалар ОТМ билан боғланиш ва бу ҳақида маълумот олишни кечиктирмаслиги тавсия этилган.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77734
Жамият
56714
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ