Жамият
Тошкент вилоятининг ҳудудий чегараси ўзгариши мумкин. Бу ҳақида Тошкент вилояти кадастр бошқармаси маълум қилди.
Хабарга кўра, кеча, 5 сентябрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан таклиф этилган қарор лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтган.
Қарор лойиҳасида вилоятлараро чегара чизиқларини бир чизиққа келтириш мақсадида бир қатор ўзгартиришлар киритиш шлар таклиф қилинган.
Жумладан, таклифлар қуйидагича:
▪️ Сирдарё вилоятининг 5 та (Сирдарё, Сайхунобод, Гулистон Боёвут туманлари ва Ширин ш) ҳудудидан 310,4 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши;
▪️ Тошкент вилоятининг 6 та (Чиноз, Қуйи Чирчиқ. Оққўрғон, Бўка, Бекобод туманлари ва Бекобод ш) ҳудудидан 347,2 гектар ер майдони Сирдарё вилояти ҳудудига ўтказилиши (ўртадаги фарқ – 36,8 гектар);
▪️ Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан жами 38,8 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиши;
▪️ Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидан жами 26,3 гектар ер майдони Наманган вилояти ҳудудига ўтказилиши (ўртадаги фарқ – 12,5 гектар).
Маълум бўлишича, мазкур қарор лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланган.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ