Жамият
Контракт тўловини амалга ошириш муддатлари аниқ бўлди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
Хабарга кўра, 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб республика давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда таҳсил олаётган талабалар учун тўлов муддатлари қуйидагича:
◾️ белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизи талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 2024 йил 15 сентябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача;
Маълумот учун, иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун эса ушбу 25 фоизли сумма 2024 йил 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача тўланиши керак.
◾️ белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 2025 йил 1 январгача;
◾️ белгиланган тўлов миқдорининг камида 75 фоизи 2025 йил 1 мартгача;
◾️ белгиланган тўлов миқдорининг 100 фоизи 2025 йил 1 майгача ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача тўланиши шарт.
Таъкидланишича, мазкур тартиб молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари учун тавсиявий характерга эга.
Илм-фан
Жамият
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77589
Жамият
56642
Жамият
55842
Жамият
50906
Жамият
//
Изоҳ йўқ