Жамият
Ўзбекистонда Telegram'га тегишли бўлган Toncoin криптовалютаси билан қонуний равишда расман олди-сотди қилиш имкони пайдо бўлди, деб хабар берди Банкир канали.
Хабарга кўра, листинг Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги биринчи қонуний криптобиржа — UzNex'да амалга оширилган.
Маълумот учун, UzNex криптобиржаси «KOBEO GROUP" МЧЖ хорижий корхонасига қарашли криптобиржа бўлиб, МЧЖ UzNex'нинг мамлакатдаги фаолияти учун 2019 йилда лицензияни қўлга киритган. Криптобиржа 2020 йил январидан бери ишлаб келмоқда.
Ҳозирда UzNex'да Bitxoin, Ethereum ва Colano каби 10 дан ортиқ криптовалюта савдоси билан шуғулланиш мумкин. Бунда Humo ёки UzCard карталаридан фойдаланиш имкони бор.
Таъкидланишича, август ойида Telegram асосчиси Павел Дуров ҳибсга олиниши билан Toncoin нархи кескин тушиб кетди.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ