Маданият
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари икки давлат маданият ва санъат соҳаси вакилларини фахрий унвонлар билан мукофотлади.
Шавкат Мирзиёевнинг 5 сентябрдаги фармони билан Қирғизистоннинг маданият ва санъат соҳасидаги қуйидаги икки вакили фахрий унвон билан мукофотланди:
Ўзбекистон Республикаси халқ артисти фахрий унвони билан — Т.Сатилганов номидаги Қирғиз миллий филармониясининг эстрада-симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижори Омурбаев Нур Санташевич;
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист фахрий унвони — эркин ижодкор, комуз созандаси Дуйшенбек уулу Закирбек.
Садир Жапаровнинг шу куни имзоланган фармони билан Ўзбекистоннинг маданият ва санъат соҳасидаги икки вакилига фахрий унвонлар берилди:
Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбековга — Қирғизистон халқ артисти фахрий унвони;
Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти «Анъанавий мақом ижрочилиги» кафедраси катта ўқитувчиси Фарангиз Маҳмудовага — Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист унвони.
Ҳужжатда айтилишича, ушбу унвонлар Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида маданият ва санъат соҳасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун берилди.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77899
Жамият
56810
Жамият
56036
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ