Шавкат Мирзиёев қирғизистонлик маданият ва санъат соҳаси вакилларига фахрий унвонлар берди

Сақлаш
19:18 / 05.09.2024 1448 0

Жумладан Сатилганов номидаги Қирғиз миллий филармониясининг эстрада-симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижёри Нур Омурбаев «Ўзбекистон халқ артисти» унвони билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон президентнинг «Қирғиз Республикасининг маданият ва санъат соҳалари вакилларидан бир гуруҳига фахрий унвонлар бериш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

 

Фармонда мамлакатлар ўртасидаги азалий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари ҳамда стратегик шериклик алоқаларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга кўтариш борасидаги катта хизматлари, ўзининг ёрқин ва бетакрор истеъдоди, мусиқа ва қўшиқчилик йўналишидаги сермаҳсул ижодий фаолияти билан маданият ва санъат соҳаларида мулоқотни кенгайтириш, муштарак тарихий мерос, маънавий қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш ва бойитишга қўшган муносиб ҳиссаси, қардош халқларимиз орасидаги биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш йўлидаги ибратли ишлари учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилиши маълум қилинди.

 

«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони Т.Сатилганов номидаги Қирғиз миллий филармониясининг эстрада-симфоник оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижёри Омурбаев Нур Санташевичга,

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони эса Қирғизистон Республикасидаги эркин ижодкори, комуз созандаси Дуйшенбек уулу Закирбекга берилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//