Сиёсат
Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.
Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси жорий йилнинг 2 – 3-центабр кунлари Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссия (ЭСКАТО) томонидан Остона шаҳрида ташкил этилган «Рақамли инклюзия ва трансформация бўйича Осиё – Тинч океани вазирлар конференцияси»да иштирок этди.
Ушбу тадбир доирасида вазир Шерзод Шерматов Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Ж.Мадиев билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида ҳамкорлик истиқболларга эътибор қаратилган. Шунингдек, рақамли кўникмаларни ўқитишни таъминлаш, рақамли инклюзивлик ва рақамли трансформация бўйича минтақавий ҳамкорлик ҳолати ва уни мустаҳкамлаш бўйича масалалар муҳокама қилинган.
Шунингдек, икки мамлакат иштирокида космосга ўзаро сунъий йўлдошлар гуруҳини учириш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш масаласини ўрганиш ҳам режалаштирилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77823
Жамият
56758
Жамият
55988
Жамият
51046
Жамият
//
Изоҳ йўқ