Илм-фан
Ўртача кўрсаткичи «3» дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида кредит ажратилади.
Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади:
– олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади;
– таълим кредити:
олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;
олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи «3» дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилиши белгиланган.
Бунда таълим кредити ОТМ талабалари учун – талабалар тўғрисидаги маълумотлар «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими ва «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда, шунингдек, профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун – ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар «Профессионал таълим жараёнларини бошқариш» (prof.edu.uz) ахборот тизимида мавжуд бўлгандагина берилади.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ