Йил охирига қадар Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида Давлат тиббий суғурта тизими жорий қилинади

Сақлаш
15:05 / 05.09.2024 563 0

Президент Шавкат Мирзиёев 4 сентябрь куни соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда тиббий суғурта механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

 

давлат раҳбари тиббиёт йўналишидаги ислоҳотларни халқнинг, айниқса, олис ҳудудлардаги аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини чуқур ўрганган ҳолда босқичма-босқич амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

 

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлардан яна бири – давлат тиббий суғуртаси экани таъкидланди. Давлат тиббий суғуртаси тизимини шу йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикасида жорий этиш таклиф этилди.

 

Бунинг учун 2024 йил якунига қадар «Электрон поликлиника» ва «Электрон шифохона» ахборот тизимлари жорий қилинади. Тиббиёт ходимлари улардан фойдаланиш бўйича ўқитилади. Муассасалар зарур техника ва тармоқ қурилмалари билан жиҳозланади.

 

Бу тизимнинг аҳамияти шундаки, тиббиётда натижага асосланган молиялаштириш усуллари татбиқ қилинади. Суғурта доирасида тиббий хизматларни кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади, аҳолидан қўшимча тўлов ундирилмайди.

 

Давлат тиббий суғуртаси тизимини бошқа ҳудудларда 2026 йил якунига қадар жорий этиш режалаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//