Жамият
Бухоро вилоятининг Жондор туманида саксовул буталарини синдирган фуқарога жарима қўлланилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Жондор туман инспекцияси инспекторлари томонидан чўл ҳудудларида навбатдаги рейд тадбири ўтказилган. Тадбир давомида Жондор тумани «Қозикенти» МФЙда яшовчи фуқаро Й.Н. туман ўрмон фонди ерларида ўсган саксовул ўсимликларини ноқонуний тарзда синдириб, олиб кетаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-модда 1-қисмига асосан 9 452 000 сўм жарима қўлланилди.
Бошқаманинг қўшимча қилишича, Жондор туман Экология бўлими томонидан август ойида ўтказилган рейд тадбирлари давомида 31 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланиб, 24 140 000 сўм жарима ҳамда табиатга зарар ҳисобланган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Иқтисод
77659
Жамият
56684
Жамият
55901
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ