Жамият
Халқ демократик партияси раиси Улуғбек Иноятовнинг маълум қилишича, ХДП солиқ тизимини ислоҳ қилишни ўз дастурида таклиф қилмоқда.
Иноятовнинг «Халқаро пресс клуб»да айтган сўзларига кўра, партия бойликларнинг концентрация бўлишига қарши.
«Айтайлик, биз мана шу бойликларнинг концентрация бўлишига қаршимиз. Мана шундай бойликларга концентрация бўлган ҳолатда, мулк эгаси, айтайлик, солиқларни тўлаш масаласида унга солиқ ставкасининг оширилган бўлиши (лозим) ёки даромад солиқларини ҳисоблашда табақалаштирилган солиқ тизимига ўтиш (керак). (Солиқ тизимидаги) ҳаммага бир хил ёндашув бугунги кунда бизни қониқтирмайди. Чунки кам даромад оладиган кам, кўп даромад оладиган кўпроқ солиқ тўлаши керак» дейди ХДП Марказий Кенгаши раиси.
Таъкидланишича, ҳозирда партия солиқ тизими бўйича мазкур таклифни билдирмоқда.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ