Жамият
Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган мактаблардан бирида солиқ ходими 2-синф болаларига ер-мулк солиғини тўлаш ҳақида эслатмалар тарқатди.
«Туман солиқ инспекциясидан келяпмиз. Сизлардан битта илтимосим бор. Мана, эслатма. Ҳаммаларингиз ота-оналарингизга олиб борасизлар. Яшаб турган уй-жойларингнинг мол-мулк ва ер солиқларини Солиқ инспекциясига бориб ёки телефондаги Солиқ иловасидан ҳисоблатиб, тўлашлари керак. Шунга, илтимос қилардим, ҳозир тарқатиб чиқади, уй кимнинг номида бўлса, бориб, солиқни ҳисоблаб тўлайди. Бир йилда солиқ, масалан, икки бўлиб тўланадиган бўлса, 15 апрель ва қолганини 15 октябрга қадар деб айтиб ўтилган», – деган ходим 2-синф ўқувчиларига қарата.
Шунингдек, у Конституциянинг 63-моддасидаги бандни ҳам ўқиб, ўқувчиларга эшиттирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Солиқ қўмитаси расмий муносабат билдирди.
Унда ёзилишича, давлат солиқ хизмати органлари Қашқадарё вилоятида жойлашган мактаблардан бирида бўлган ҳолатни ноўрин хатти-ҳаракат деб ҳисоблайди ва кескин қоралайди.
Эндиликда Солиқ қўмитаси раҳбарияти ушбу ходимнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинлаган.
Шу билан бирга, барча ҳудудий солиқ органлари ходимларига огоҳлантиришлар берилган.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77899
Жамият
56810
Жамият
56036
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ