Жаҳон
Ҳиндистонлик амалдор ғаввосларга пул тўлолмагани учун дарёда чўкиб кетди.
Хориж нашрларидан бирининг ёзишича, хизмат учун ҳақ олмаган қутқарувчилар чўкаётган одамни қутқаришдан бош тортган.
Ғаввослар жон талвасасида бўлган амалдордан 10 минг рупия (тахминан, 1,5 млн сўм) пул сўраган.
Маълум бўлишича, бу одам 45 ёшли Адитя Вардҳана Сингҳа бўлиб, у Юттар-Прадеш штатида соғлиқни сақлаш департаменти директори ўринбосари бўлиб ишлаган.
Адитя чўкишдан олдин, яъни 31 июль куни тушдан кейин дўстлари билан дарё бўйида дам олаётган бўлган.
Яхшироқ суратга олиш учун у ва унинг дўстлари тавсия этилган сузиш майдонидан ташқарида қайиқ олиб, тақиқланган жойда сузиб боришган.
Суратга тушиш вақтида эса Адитя сирпаниб, сувга тушиб кетган.
«У сузишни билар эди, лекин уни кучли оқим олиб кетди», дея воқеага изоҳ берган гувоҳлардан бири.
Қидирув ишларига нафақат қутқарувчилар, балки полиция ва хусусий ғаввослар ҳам қўшилган. Бироқ амалдорнинг тириги ҳам, ўлиги ҳам топилмаган.
Адитянинг дўстларидан бири амалдор дарёга қулаганини тасвирлар экан, ғаввослар уни қутқариш учун 10 минг рупия тўламагунча сувга тушишдан бош тортганини айтади.
«Бизда нақд пул йўқлигини хабар қилганимизда, улар онлайн тўловни талаб қилишди. Пул келиб тушгач эса, улар сувга шўнғишди, аммо бу пайтда Адитяни аллақачон оқим оқизиб кетган эди», — дейди у.
Расмийларнинг айтишича, ғаввослар қайиқ ёқилғиси учун тўлов пули сўраган.
«Агар даъволарда заррача ҳақиқат бўлса, биз ғаввосларга нисбатан қонуний чоралар кўрамиз», — дея жавоб берган полиция ҳам.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ