Жамият
AKFA university'га қонун бузилиш ҳолатини бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди» деб хабар берди Рақобат қўмитаси.
Маълум бўлишича, AKFA университетининг «Commercial Law» (Тижорат ҳуқуқи) йўналишида бир йил ўқитиб ва кейинги йилдан ушбу йўналишда ўқиш тўхтатиб қўйилгани, тўланган пуллар қайтариб берилмаётгани тўғрисида қўмитага 10 га яқин мурожаат келиб тушган.
Ушбу мурожаатлар бўйича ўтказилган таҳлилларга кўра, 2022 йил 10 январда турли ОАВда AKFA университетига 2022/2023 ўқув йили учун қабул бошлангани тўғрисида реклама ахборотлари жойлаштирилган ҳамда рекламаларда абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш, шунингдек, «Тижорат ҳуқуқи» таълим йўналиши учун ҳам давом этаётгани баён қилинган.
Университет нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш учун берилган лицензияда рухсат этилган таълим йўналишларида «Тижорат ҳуқуқи» мавжуд эмаслигига қарамасдан, мазкур йўналишда ўқитиш учун 2022/2023-ўқув йилида талабаларни ўқишга қабул қилган ва 4 йиллик (8 та семестр) ўқиш учун оммавий оферта шартномаси тузган.
Талабалар эса 12,5 млн сўмдан 25,0 млн сўмгача контракт тўловини тўлаган (Қўмитага келиб тушган 7 та мурожаатлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинмаганда, жами маблағ миқдори – 167 млн 500 минг сўм).
Ўқиш маълум бир муддат давом этган ва 2023 йил август ойида талабаларга «Тижорат ҳуқуқи» йўналишида ўқитиш учун лицензия берилмаганлиги сабабли кейинги, 2023/2024 ўқув йилини вақтинчалик гибрид шаклида давом эттириш ёки Халқаро бизнес таълим йўналишида ўқиш таклиф қилинган.
Аксарият талабалар бу таклифни рад этган бўлса, айримлари бошқа таълим йўналишида ўқишга рози бўлган.
Ўрганиш давомида университет томонидан бугунги кунга қадар кўрсатилмаган хизмат учун олинган контракт пуллари фуқароларга қайтариб берилмагани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси (хизматнинг хавфсиз бўлиши, ижрочининг ғайриқонуний ҳаракати туфайли етказилган моддий зиёни тўлиқ ҳажмда қопланиши), 7-моддаси (нотўғри реклама оқибатида истеъмолчига етказилган зарар қоплаб берилмаслик), 12-моддаси (хизматни амалдаги бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этган ҳолда бажарилган бўлиши), 19-моддаси (шартнома шартларини бажармаслик), 21-моддаси (шартномага истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган шартларни киритиш, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олиш) талаблари бузилганлиги юзасидан қўмита Махсус комиссияси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2005 йилдаги 225-сонли (10.07.2024 й. 405-сонли) қарори билан тасдиқланган Низом талабларига асосан «CENTRAL ASIAN UNIVERSITY» МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, иш махсус комиссия томонидан аризачилар иштирокида кўриб чиқилган.
Якунда, «CENTRAL ASIAN UNIVERSITY» МЧЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 4-, 7-, 12-, 19- ва 21-моддалари талаблари бузилган деб топилган ва қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилган.
Кўрсатилмаган хизмат учун эса 7 нафар талабага жами 167.500.000 сўм маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш мажбурияти қўйилган.
Шунингдек, бошқа фуқароларнинг мурожаати асосида улар билан тегишли қайта ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича ҳам тушунтириш берилган.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ