Жамият
Ижтимоий тармоқ орқали яратилган «AIF» платформаси ташкилотчиларига жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 3 сентябрь куни бошқарма бир гуруҳ фуқаролар томонидан қилинган мурожаатга асосан, ижтимоий тармоқлардаги «AIF» платформасининг фаолияти ўрганган.
Натижада, ушбу платформа айни пайтда ўз фаолиятини номаълум сабабга кўра тўхтатгани ва мурожаат қилувчи шахсларга жуда кўп миқдорда моддий зарар етказгани аниқланган.
Шундан келиб чиқиб, 3 сентябрь куни мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 188-1-моддасини 3-қисми «а,в» бандлари (Пул маблағларини ва бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши очилган.
Жиноий ҳодисани ва жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш, тергов жараёнини тез ва сифатли амалга ошириш мақсадида вилоят ички ишлар органларининг малакали терговчиларидан иборат тергов гуруҳи ҳам тузилган.
Эндиликда ушбу тергов гуруҳи томонидан мазкур жиноят иши доирасида жабрланувчилар сони ва уларга етказилган зарар миқдори аниқлаштирилмоқда.
Хабарда, шунингдек, «AIF» платформасидан моддий зарар кўрган шахслар Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига мурожаат қилиши мумкинлигини айтилади.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ