Жаҳон
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси хабар беришича, 1 сентябрь куни Нижний Новгород вилоятининг Навашинский туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган саккиз нафар йўловчининг етти нафари Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган. 3 нафар ўзбекистонлик эса турли тан жароҳатлари билан Нижегород вилоятининг тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган.
Нижний Новгород полицияси берган хабарга кўра, 11 нафар ўзбекистонлик бўлган автомобиль 1992 йилда туғилган Тожикистон фуқароси бошқарувида бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг жасадлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига мувофиқ, мамлакат Ҳукумати томонидан тез орада ўз ватанига қайтарилади. Барча ташкилий масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилаётгани, ҳолат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги Элчихонаси томонидан алоҳида назоратга олингани айтилади хабарда.
Қўшимча маълумот олиш учун Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси Консуллик бўлимининг Call-марказига мурожаат қилиш мумкин: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76, ҳамда, Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси: +7 843 526-55-63.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77529
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ