Сиёсат
АҚШ пойтахти мери Муриел Баузер Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигини юксак шарафлаб, 1-сентябрни Вашингтонда “Ўзбекистон мустақиллиги куни” сифатида расман эълон қилди, дея хабар берди “Дунё” нашри.
Мазкур эътироф Ўзбекистон мустақиллигига бўлган ҳурмат, шу билан бирга, ўзаро мустаҳкамланиб бораётган Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари ҳамда Америка пойтахтидаги ўзбек жамоатчилиги фаолиятига бўлган юксак эҳтиромдан далили бўлиши таъкидланди.
Вашингтон шаҳри мери Ўзбекистон Мустақиллик кунининг аҳамиятини таъкидлаб, АҚШ Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олганлигини қайд этган.
Мернинг махсус баёнотига кўра, АҚШ ва Ўзбекистон кўплаб соҳаларда, жумладан, чегара ва минтақавий хавфсизлик дастурлари, маданий ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инглиз тилида таълим беришни ривожлантириш бўйича мустаҳкам, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтирмоқда.
“Вашингтон шаҳри Америка Қўшма Штатларининг пойтахти сифатида Ўзбекистон мустақиллиги ва унинг жаҳон миқёсидаги аҳамиятини катта ҳурмат билан эътироф этади”, деган АҚШ пойтахти мери.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Спорт
Жамият
77445
Жамият
56557
Жамият
55741
Жамият
50811
Жамият
//
Изоҳ йўқ