Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Сақлаш
18:21 / 02.09.2024 874 0

2 сентябр куни давлат ташкилотлари вакиллари ва Тошкент шаҳри жамоатчилиги Ислом Каримовни ёд этиш учун йиғилди.

 

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, биринчи Президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

 

 

Ислом Каримов мамлакат мустақиллигини эълон қилган ва уни тараққиёт йўлига олиб чиққан етакчидир. Давлат раҳбари Мустақиллик байрамидаги нутқида бунинг тарихий аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

 

“Айнан мустақиллик туфайли миллий давлатчилигимиз қайта тикланди. Ўзбекистон янги тарихий даврга қадам қўйди. Айнан истиқлол туфайли жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгалладик”, деди Президент.


Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида Қуръон тиловат қилинди. Биринчи Президентнинг юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, аҳоли турмушини яхшилаш борасидаги хизматлари ёдга олинди.

 

 

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, жамоатчилик вакиллари ҳам Биринчи Президент ҳайкалига гуллар қўйди.

 

Хотира тадбирлари Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//