Спорт
Паралимпиянинг 4-кунида спортчиларимиз 5 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза билан умумжамоа ҳисобида 7-ўринни эгаллаб турибди.
Кеча -80 кг вазн тоифасида даянга чиққан Асад Тоштемиров финалда мексикалик Луис Марио Нажерани 38:17 ҳисобида мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионлиги ёнига Паралимпиада олтин медалини ҳам қўшиб қўйди.
Ф57 классида найза улоқтириш бўйича Ёрқинбек Одилов ҳам 50.32 метр натижа билан чемпионга айланди ва олтин медалга сазовор бўлди.
Пара таеквондо бўйича аёллар ўртасида +65 кг вазн тоифасида даянга чиққан Гулжаной Наимова эса финалда британиялик Эми Трусдейлга қарши баҳсда жароҳат олиб, жангни охиригача давом эттиролмади ва 2:8 ҳисобида ютқазиб, бу сафар кумуш медални қўлга киритди.
Аёллар ўртасидаги диск улоқтириш (Ф57) бўйича сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Моҳигул Ҳамдамова дискни 32.75 метрга улоқтирди ва Паралимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.
Шу тариқа айни пайтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги жами медаллар 11 тага етди — 5 олтин, 3 кумуш ва 3 бронза билан паралимпиячиларимиз умумжамоа ҳисобида 7-ўринни эгаллаб турибди.
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ