Мустақиллик байрами арафасида 522 нафар шахс афв этилди

Сақлаш
17:06 / 31.08.2024 1476 0

Мустақиллик байрами арафасида «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармон имзолади, деб хабар берди ЎзА.

 

Мазкур Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 522 нафар шахс афв этилган.

 

Хусусан, уларнинг 159 нафари асосий жазодан озод қилинган бўлса, 303 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилган. 60 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси эса енгилроқ жазо билан алмаштирилган.

 

Хабарда келтирилишича, афв этилганларнинг ​19 нафари чет эл фуқароси, 56 нафари аёл, 25 нафари 60 ёшдан ошган эркаклар ҳисобланади.

 

Яна 233 нафарини ёшлар (шулардан, 1 нафари вояга етмаган) ва қолган 27 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

 

Ушбу афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга Фармон ижроси юзасидан тегишли топшириқлар берилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//