Япония ўзбекистонликларга қулай иш ўринларини таклиф қилмоқда

Сақлаш
16:00 / 30.08.2024 1543 0

Японияда озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида иш бор, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

 

Маълум бўлиши, мазкур иш ҳафтасига 40-48 соат бўлиб, бунинг учун ойига 200 мингдан иенадан 235 минг иенагача (1350–1600 АҚШ доллари) маош берилади.

 

Шунингдек, қўшимча иш соатлари учун устама ҳақ тўланади.

 

Бундан ташқари, танловдан ўтган ўзбекистонликларнинг Японияга бориш авиачиптаси, аэропортдан кутиб олиб, яшаш жойигача етказиш харажатларининг барчаси иш берувчи ҳисобидан бўлади.

 

Ариза топширувчи номзодлардан қуйидагилар талаб этилади:

▪️ Япон тилини камида Н5 даражада билиш;

▪️ 18-30 ёшдаги эркаклар;

▪️ Мактаб, лицей ёки касб-ҳунар коллежини тамомлаган;

▪️ Судланмаган ва соғлом;

▪️ Камида 3 йил ишлашга тайёр бўлиш.

 

Танлов иш берувчи вакиллари билан суҳбат асосида ўтказилади.

 

Маълумот учун, бўш иш ўринларининг сони 20 та. Қизиқиш билдирганлар эса ҳозирча 940 нафардан ошган.

 

Рўйхатдан ушбу манзил орқали ўтиш мумкин. Ариза топшириш жараёнлари 31 август куни, соат 17:00 гача давом этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//