Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Жамоат хавфсизлиги университетини бориб кўрди, дея маълум қилди Президент матбуот хизмати.
Хабарга кўра, мазкур университет қўмондонлик ва техник кадрлар тайёрлайдиган, бир неча ўқув муассасаларини бирлаштирган кўп босқичли ҳарбий таълим тизими мавжуд олийгоҳлардан бири ҳисобланади.
У Президентнинг 2021 йил 15 апрелдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида қайта ташкил этилган.
Ўқув юртининг асосий вазифаси чуқур ўқитиш, жанговар ва жисмоний тайёргарликни ошириш орқали жамоат хавфсизлигини самарали ташкил этишга қодир малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборатдир.
Маълумот учун, ҳозирда бакалавриатда 15, магистратурада 8 йўналиш бор бўлган ушбу университетга 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб талабалар қабул қилина бошлаган.
Хабарда келтирилишича, олий ўқув юртидаги шароитларни кузатиш давомида Шавкат Мирзиёев офицер ва талабалар билан мулоқотда дуал таълимни кенг жорий қилиш, ўқув дастурини бугунги хавф-хатарларга мослаштириб бориш бўйича кўрсатмалар берган.
Шунингдек, Президент университетнинг янги спорт мажмуасини ҳам кўздан кечирган.
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ