Жамият
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига Қарши шаҳрида яшовчи 21 ёшли фуқаро томон мурожаат келиб тушди.
Фуқаро Ташқи ишлар вазирлиги орқали Бош консулхона билан боғланар экан, ўз мурожаатида онасининг Истанбулга 4 йил олдин кетгани, 3 йилдан бери алоқага чиқмаётганини айтган ва онасини топиш ҳамда ватанга қайтаришда ёрдам сўраган.
Олиб борилган текширишлар натижасида 1982 йил Қарши шаҳрида туғилган Х.Д. (боланинг онаси) Туркиянинг Ушоқ шаҳрида эканлиги, 2020 йилдан буён Туркия фуқароси М.Г. томонидан эркига хилоф равишда тутқунликда ушлаб турилганлиги аниқланган.
Хабарга кўра, жорий йилнинг 27 август куни Бош консулхона, Ташқи меҳнат миграциясининг Истанбул шаҳридаги вакили, «Ўзбек аёллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» жамияти ва Туркия Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда тезкор тадбир ташкил этилиб, аёл ҳаётига ва соғлигига зиён етказилмаган ҳолда қутқарилган ҳолда Ушоқ шаҳар ички ишлар бошқармасига етказилган.
Маълум бўлишича, эндиликда Туркия қонунчилигига биноан шахсни эркига хилоф равишда тутқунликда сақлаганлиги учун М.Г.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон фуқароси бўлган Х.Д.ни эса ҳозирда Ватанга қайтариш бўйича тегишли ишлар давом эттирилмоқда.
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ