Париж-2024 Паралимпия ўйинларининг илк кунида ўзбекистонлик пара-атлетлар кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди

Сақлаш
14:28 / 30.08.2024 1261 0

Кеча Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлигида ўтаётган ёзги Паралимпия ўйинларининг илк кунида ўзбекистонлик пара-ателетлар 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди

 

Бунда Муслима Одилова мазкур турнир бўйича Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига илк медални тақдим қилган бўлса, Зиёдахон Исоқова иккинчи медални ҳам тез ўтмай жамоа ҳисобига қўшиб қўйди.

 

Маълумот учун, Муслима Одилова 100 метрга баттерфляй усулида сузиш дастурида маррага учинчи бўлиб етиб келган ва бронза медалига сазовор бўлган эди.

 

Зиёдахон Исоқова эса таэквондо спорти тури бўйича (-47 кг вазн тоифасида) кураш олиб бориб, якунда кумуш медалини қўлга киритган.

 

Бугун эса яна 19 нафар спортчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади, деб хабар берди Оламспорт.

 

Булар:

Пара академик эшкак эшиш

▪️ 12:30. Муҳайё Абдусатторова.

 

Пара енгил атлетика

▪️ 13:00. Наталя Семёнова, Ф55, диск улоқтириш;

 

▪️ 13:00. Нурхон Қурбонова, Ф55, диск улоқтириш;

 

▪️ 13:31. Асила Мирзаёрова, Т11, узунликка сакраш;

 

▪️ 13:39. Кубаро Ҳакимова, Ф41, ядро улоқтириш;

 

▪️ 13:39. Мадина Мухторова, Ф41, ядро улоқтириш;

 

▪️ 14:22. Асила Мирзаёрова, Т11, 400 м. югуриш;

 

▪️ 21:00. Маҳлиё Акрамова, Ф32, клаб улоқтириш;

 

▪️ 22:08. Урганчбек Эгамназаров, Т11, узунликка сакраш;

 

▪️ 23:52. Толиббой Йўлдошев, пара енгил атлетика, Ф37, ядро улоқтириш;

 

▪️ 23:52. Қудратуллахон Маъруфхўжаев, Ф37, ядро улоқтириш.

 

Пара ўқ отиш

▪️ 14:15. Сервер Ибрагимов, П1, 10 м. тўппончадан отиш.

 

Пара велоспорт

▪️ 14:30. Азимбек Абдуллаев, C4, 1 000 м. трек;

▪️ 14:30. Ғолиббек Мирзаёров, C2, 3 000 м. трек.

 

Пара таэквондо

▪️ 13:45. Зуҳриддин Тоҳиров, К44, -63 кг;

 

▪️ 16:19. Жавоҳир Алиқулов, К44, -70 кг.

 

Пара сузиш

▪️ 14:02. Музаффар Турсунхўжаев, С13, 100 м. чалқанча;

 

▪️ 14:02. Кирилл Панков, С13, 100 м. чалқанча;

 

▪️ 14:02. Ислам Асланов, С13, 100 м. чалқанча;

 

▪️ 22:51. Шохсанамхон Тошпўлатова, С13, 100 м. чалқанча.

 

Эслатма: Беллашувлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//