Сиёсат
Республика Маънавият ва маърифат маркази қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда «Салом Ватандош» мегалойиҳа дастури доирасида «Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз!» ижодий видеороликлар танловини эълон қилган эди.
Бунда ғолибликка даъвогарлар –
– Ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғоясини тарғиб қилиш;
– Бурч ва садоқатни намоён этиш;
– Ватанпарварликка соҳавий ёндашув;
– Ватаним менинг нигоҳимда;
– Янги Ўзбекистон феномени ёшлар нигоҳида
каби мавзуларда видеороликлар суратга олиш керак эди.
Видеоларни баҳолашда мавзунинг мазмун-моҳияти очиб берилгани, видеороликда тасвир, овоз ва монтаж ишининг сифати, муаллифнинг видеороликни яратишдаги ўзига хос ижодий инновацион янгича ёндашуви, ишнинг плагиат эмаслиги, миллийликни замонавий кўринишда тарғиб қилувчи, этика-эстетика томонларига алоҳида аҳамият қаратилди.
Шунингдек, видеоролик барча тоифадаги фойдаланувчилар учун мўлжалланган бўлиши, видеороликда маънавий-ахлоқий қадриятларга зид бўлган тасвир ёки мазмун акс эттирилмаслигига ҳам эътиборга олинди.
Танлов доирасида танловнинг телеграм ботига жами 150 га яқин ижодий иш юборилди. Ҳакамлар ҳайъати видеороликларни кўриб чиқиб, қуйидаги ғолиблар аниқланди:
1-ўрин – Тешаев Нозимжон Насимович (Бухоро вилояти)
2-ўрин – Неъмадова Роҳила Нўмонжон қизи (Наманган вилояти)
3-ўрин – Меҳмонов Хушнудбек Ҳасанбой ўғли (Наманган вилояти)
Совриндорлар Ипҳоне 15 Про Мах (1-ўрин), ноутбук (2-ўрин) ва планшет (3-ўрин) билан тақдирланди.
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ