Жамият
Рақобат қўмитаси «Ўзбекнефтгаз»нинг 4,8 млрд сўмга яқин савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси бузилганига оид аломатларни аниқланди. АЖга нисбатан иш қўзғатилди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан махсус ахборот портали орқали ўтказилган савдоларда «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси (Савдоларда рақобатни чеклашга қарши талаблар) талаблари бузилганлик аломатлари аниқланди, деб хабар бермоқда Рақобат қўмитаси.
Ўрганишлар натижасига кўра, 2 та, жами 4,8 млрд сўмга яқин энг яхши таклифни танлаш савдоларида мазкур аломатлар аниқланган.
Юқоридагиларга кўра, «Рақобат тўғрисида»ги қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган низом талаблари бузилиши аломатлари билан «Ўзбекнефтгаз» АЖга нисбатан иш қўзғатилди.
Қўзғатилган иш ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг қўшимча ахборот берилади, дейилади хабарда.
Илм-фан
Жамият
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77590
Жамият
56642
Жамият
55842
Жамият
50906
Жамият
//
Изоҳ йўқ