Илм-фан
Ўзбекистон олийгоҳларининг 2024/2025-ўқув йили учун суперконтракт миқдорлари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
2024/2025-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасида қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг минимал миқдори тасдиқланди.
.jpg)
Бунда, суперконтракт миқдори йўналишларга қараб фарқланади. Миқдори нисбатан паст бўлган йўналишларга археология, кимё, география, физика, математика, энергетика муҳандислиги кабилар киради. Бу йўналишларда табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори базавий тўлов-контракт миқдорининг 6 бараварини ташкил этади.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Энг «қиммат» соҳаларга эса базавий тўлов-контракт миқдорининг 19 баравари белгиланган. Бундан йўналишларга юриспруденция ҳамда давлат ва жамият бошқаруви киради.
Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2024 йил 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10 фоизли чегирма берилади.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Маданият
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ