Жамият
Дубайдан келган фуқаро 1,5 миллиард сўмлик соатни Тошкентга ноқонуний олиб кирмоқчи бўлди, дея хабар берди «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси ахборот хизмати.
Хабарга кўра, 24 август куни соат 02:40 ларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан Дубай-Тошкент йўналиши бўйича учиб келган Ўзбекистон фуқароси тегишли тартибда текширилган.
Натижада унга тегишли бўлган қўл сумкаси ичидан божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, декларацияланмаган, жисмоний шахслар томонидан олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, қиймати 1 миллиард 540 миллион 260 минг сўмлик 1 дона қўл соати борлиги аниқланган.
Амалдаги қонунчиликка кўра, жисмоний шахсларга оғирлиги 200 граммгача бўлган кумушдан ҳамда 65 граммгача бўлган олтин ва бошқа қимматбаҳо металлардан ясалган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, ушбу миқдорлардан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.
Мазкур тартибни бузган фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227 19-моддаси билан жавобгарликка тортилади.
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ