Илм-фан
28 август куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуман давомида блогер Хушнудбек Худойбердиев фан олимпиадалари ҳамда спорт мусобақалари ғолиблари икки хил стандарт асосида рағбатлантирилаётгани ҳамда мазкур масала ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлаётганини айтиб ўтди. Блогер ушбу ҳолат юзасидан вазирлик раҳбариятининг муносабатини сўради.
«Авваллари фан олимпиадаларида ютган ўқувчилар фақат олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиёзига эга бўлган. 2019 йилдаги Президент қарори билан эса фан олимпиадалари, хусусан жаҳон олимпиадаларида ютган ўқувчиларимизни ҳам рағбатлантириш тизими йўлга қўйилди.
Нафақат ўқувчи ёшларга балки уларнинг устозлари ҳам рағбатлантирилади. Бу тизим асосан 5 йўналишдаги фан олимпиадалари учун ишлайди. Қарорга кўра халқаро ИТ йўналиши, математика, физика, кимё ҳамда биология фан олимпиадаларида биринчи ўрин олган, олтин медаль соҳибига БҲМ 500 баробар миқдорида тақдирланади. Кумуш медаль совриндорлари 300 баробар, бронза медаль учун эса 200 баробар тақдирланиш белгилаб қўйилган.
Тўғри, кўп ҳолларда спорт мусобақалари ва фан олимпиадалари бир хил вақтда ўтказилади. Аммо бир нарсага эътибор қаратиш лозимки, фан олимпиадалари ҳар йили бўлади. Олимпиада эса 4 йилда бир марта ўтказилади», дея жавоб берди вазир Ҳилола Умарова.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ