Маданият
Маданият вазири «Мақом», «Бахшичилик», «Шарқ тароналари» каби фестивалларнинг аҳамиятига тўхталиб, инсон маданиятига таҳдид бостириб келаётганини айтди. «Бу муаммога қарши курашиш битта кўчани асфальт қилгандан муҳимроқ. Фестиваллар инсон келажагини асраб қолишда муҳим», — деган Озодбек Назарбеков.
Бу ҳақда Газета.уз нашри хабар берди.
Журналистларнинг «Шарқ тароналари» ва шу каби фестивалларни ўтказишдан қандай мақсад борлиги ҳақидаги саволига жавоб берган вазир миллий маданиятларга таҳдидлар мавжудлигини айтиб, қадриятларни асраб қолиш учун фестиваллар ўтказиш муҳимлигини қайд этди.
«Ҳар қандай миллий маданиятларга қаттиқ таҳдид бор. Айнан бугунги илмий-амалий конференция мавзуси ҳам шунга қаратилган, яъни бугунги кунда миллатларнинг ўзини йўқотиши — бу инсон маданиятининг охир-оқибат йўқ бўлишига [сабабчи бўлади], эҳтимол, глобаллашув йўриқномаларида айнан шу нарсалар мақсад қилингандир, биз буни ҳам билмаймиз. Шунинг учун ўта ҳушёр туришимиз керак, халқаро майдондаги беқарорликлар ва бошқарув имкониятлари қанақадир қора кучларда экани бугун кўриниб турибди, буни бутун дунё кўряпти. Биз мана шундай даврда ўзимизнинг қадриятларимиз, маданиятимизни маҳкам тутган ва бутун дунёни шу позицияга чорлаган ҳолда бундай иллатлар ёки таҳдидларга қарши тура оламиз», – деди у.
«Сизлар кўп савол берасизлар бизга: „Мақом« фестивали қиляпсизлар, „Бахшичилик«, „Ҳунармандлар« фестиваллари қиляпсизлар, булар керакми, керакмасми, ундан кўра асфальт қилган яхшимасми, деган миллионта ҳар хил фикрлар билдирилади. Лекин ҳозир бу муаммога (қарши курашиш), кечирасизлару, битта кўчани асфальт қилгандан кўра муҳимроқ. Чунки инсон маданиятига таҳдид бостириб келяпти, шунинг учун бунақа фестивалларга 3−5 млрд сўм ишлатиш, менимча, инсон келажагини асраб қолишда жуда муҳим. Маданият вазири сифатида (бундай фестиваллар) асфальтдан ҳам муҳимроқ, бошқа нарсалардан ҳам ўта муҳим бўлган масала, деб ўйлайман», — дея қўшимча қилди вазир.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ