Жамият
Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовга «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони ва муддатидан олдин подполковник ҳарбий унвони берилди.
Ёзги Олимпиада ўйинларида муносиб иштирок этган Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг мураббийлари рағбатлантирилди, деб хабар бермоқда идора ахборот хизмати.
Жумладан, Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовга Миллий гвардиянинг «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони ва эсдалик совғаси топширилди ҳамда улар муддатидан олдин подполковник бўлди.
Шунингдек, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличов, Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи — Раҳматжон Рўзиохунов ҳамда бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи подполковник Элшод Расуловга «Миллий гвардия фидойи ходими» кўкрак нишони берилди.
Кичик сержант Навбаҳор Хамидова, сафдор Зиёда Абдусатторова ва Амирхан Садиков пул мукофоти билан тақдирланди.
Жамият
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ