Жамият
Мустақиллик байрами тадбирларида хавфсизликни таъминлашда 30 696 нафар ходим иштирок этади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ЖХД ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова маълум қилди.
Тадбирлар давомида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш учун 16 832 нафар ички ишлар органлари, 4677 нафар Миллий гвардия, 1943 нафар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ҳамда 7244 нафар жамоатчилик вакиллари жалб этилади.
Ходимларга хизматда фойдаланиш учун 3037 та металлодетектор, 1587 та автотранспорт, 7881 та алоқа воситалари ва 267 бош хизмат итлари ажратилди.
Шунингдек, барча объектлар ва уларнинг атроф-ҳудудларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, автомашиналар ҳаракатини тартибга солиш мақсадида 1964 нафар ЙПХ ходимлари хизматга сафарбар этилади.
Байрам тадбирлари ўтказиладиган объектларда 2107 та видеокузатув камералари ўрнатилиб, шундан 452 таси ҳудудий ички ишлар органларига интеграция қилинди ҳамда онлайн назорат ўрнатилди. Байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлардан 150 метр узоқликда 396 та автотураргоҳлар ташкил этилди. Тадбир объектларига фуқароларни олиб бориш учун 440 та транспорт ажратилди.
Бундан ташқари, байрам тадбирлари ва халқ сайиллари ўтказиладиган жойларда транспорт воситаларининг тўғридан-тўғри кириб келишини олдини олиш мақсадида, темир панжара, бетон тўсиқ ва таранлар ўрнатилади.
Зарурий ҳолатларда эса, айрим кўча ва йўлларда ҳаракатнинг чекланиши сабабли, айланма йўллар ташкил этилади. Мазкур жойларга фақат хизмат кўрсатиш транспорт воситаларининг киришига рухсат берилади.
Жамият
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ