Илм-фан
28 август куни «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар ва тизимдаги муҳим ислоҳотлар» мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда қатнашган журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Хусусан, "Oyina.uz" бош муҳаррири Инобат Аҳатова шундай савол берди:
Доимий бахсларимиздан бири, қайси йўналишга маблағ ажратилмасин, «бу пулга 10-20 та мактаб қурса бўларди» деган эътирозлар билдирилади. Булар бекорга эмас. Ҳақиқатдан ҳам, туғилишлар сони ўсиб бормоқда, лекин мактаблар бунга мос равишда кўпаймаяпти. Бир синфда 40-45 талаб ўқувчилар ўқиётган ҳолатлар ҳам бор. Саволим: Мактабларни сонини аҳолига мос равишда ошириш бўйича қандай ишланмоқда?
Саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова жавоб берди:
Ҳақиқатан ҳам, ўқувчи ўрнига катта эҳтиёж бор. Биргина мисол: бу йил бизда 398 мингга яқин ўқувчилар мактабни битирди. Лекин жорий йил ҳисобидан 1-синфга режага кўра 719 минг нафар ўқувчи қабул қилинади. Шундан билиш мумкинки, яна 2 карра кўпроқ ўқувчи ўрнига эҳтиёж бор.
Ҳозирги кунда Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тизимида бир ярим йилдан буён ҳар бир ҳудуд кесимида 1, 2 ва 5 йилга қадар қанча мактабларга қўшимча бино қўшиш кераклиги бўйича демографик аналитиклар гуруҳи ташкил қилинган.
Алоҳида таъкидлаш керакки, бу йилги Инвестиция дастурида ҳам 181,5 минг ўқувчи ўрни қуриб, битириш режа қилинган. Ўтган йили 118 минг ўқувчи ўрни яратилган эди. Яъни, рақамлар йилдан йилга ошиб бормоқда.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ