Жамият
Маҳалла фаолиятида фаол иштирок этаётган фуқароларга коммунал хизматлар бўйича компенсация тўланади, деб хабар берди Ҳудуд24.
Нашр бу ўринда 2021 йил 21 февралдаги Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомни келтиради.
Мазкур низом Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисида бўлиб, ушбу ҳужжатга кўра 2021 йил 1 мартдан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўланиши белгиланган.
Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти(маҳалла)да фаол иштирок этаётган кўчабоши ва уйбошилар фаолияти самарадорлиги бир қатор асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади.
Жумладан, мазкур шахслар фаолиятини баҳолашда улар бириктирилган кўча ёки уйда камида 3 ой давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган тақдирда тўланади.
Хабарга кўра, агар кўчабоши ва уйбошилар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этмаса, компенсация пул тўловлари тўланиши муддатидан олдин тўхтатилади.
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ