Жамият
«Ипак Йўли» АИТБга нисбатан иш қўзғатилди. Бу ҳақида Рақобат қўмитаси хабар берди.
Маълум бўлишича, «Ипак Йўли» АИТБ томонидан эълон қилинган «Универсал» ва «Миллий» номли омонат турлари рекламасида «Универсал» омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 22 фоиз, «Миллий» омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 25 фоиз эканлиги ҳақида ахборотлар берилган.
Банкнинг расмий веб-сайти текширилганда эса, «Универсал» омонат тури бўйича омонатга қўйилган маблағлар бўйича йилнинг дастлабки 6 ойи учун, депозит ҳисобрақамлари ёпилиши муддатига қараб, йиллик 14 фоиз ставка ва йилнинг кейинги 6 ойи учун 18 фоиз ставка бўйича қайта ҳисоблаб чиқилиши ҳақида маълумот кўрсатиб ўтилган.
Аммо юқорида келтириб ўтилган реклама воситаларида «Универсал» номли омонат тури ҳақидаги бошқа муҳим маълумотлар тўлиқ берилмаган.
Мазкур ҳолат бўйича қўмита Махсус комиссияси томонидан «Реклама тўғрисида»ги Қонунининг 16- ва 43-моддалари ва «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси талаблари бузилиш аломатлари юзасидан «Ипак Йўли» АИТБга нисбатан иш қўзғатилган ва натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилган.
Шунингдек, қонун бузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма бериб ўтилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ