Спорт
ЖЧ-2026 3-саралаш босқичида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон — КХДР ўйини учун чипталар сотуви бошланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 сентябрь куни КХДРга қарши ўйин билан 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичидаги иштирокини бошлайди. Баҳс «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.
Хабарга кўра, футбол мухлисларига қулайлик яратиш ва қалбаки чипталар сотувининг олдини олиш мақсадида iTicket.uz мобил иловаси ҳамда «Бунёдкор» стадиони кассаларида чипталар сотуви йўлга қўйилган.
Маълум бўлишича, чипталар баҳоси секторларга қараб фарқ қилади. Бунда нарх 30 минг сўмдан 300 минг сўмгача этиб белгиланган.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77899
Жамият
56810
Жамият
56036
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ