Миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади

Сақлаш
15:29 / 28.08.2024 478 0

Президент Қарори билан Миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилади.

 

Маълум бўлишича, жамғарма акциядорлик жамияти шаклида бўлади ва акциялари оммавий жойлаштирилгунга қадар унинг ягона акциядори Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобланади.

 

Жамғарманинг 2030 йилгача инвестиция активлари соф фойдасининг камида 50 фоизи тегишли йил якунларига кўра дивидендлар тўлашга йўналтирилади.

 

Ҳужжатга кўра, қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгиланган:

▪️ жамғарма соф активларининг бозор қийматини ошириш;

 

▪️ жамғарма акцияларини етакчи хорижий фонд биржасида жойлаштириш;

 

▪️ жамғарма активларига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда уларни хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиш учун етакчи халқаро институционал инвесторларни жалб қилиш;

 

▪️ жамғарма инвестиция активларида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш, халқаро молиявий ҳисобот стандартларига ўтиш, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) стандартларини жорий этишда иштирок этиш.

 

Таъкидланишича, жамғарма устав капиталини шакллантириш учун давлат улуши ўтказиладиган корхона ва тижорат банкларининг рўйхати тасдиқланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//