Жамият
«Ташаббусли бюджет»га овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари бўйича шу кунга қадар жами 39 та шикоят келиб тушган. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, бунда энг кўп мурожаат Фарғона(7 та), Тошкент(6 та), Наманган(5 та) ва Жиззах(5 та) вилоятларидан келиб тушган.
Соҳалар кесимида эса қуйидагича:
▪️ умумтаълим мактаблари бўйича — 19 та;
▪️ тиббиёт ташкилотлари бўйича — 16 та.
Хабарда таъкидланишича, келиб тушган барча мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли туман (шаҳар) Халқ депутатлари Кенгашларига юборилади.
Агар ҳолат ўз тасдиғини топса, мазкур лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади ёки ғолиблар рўйхатидан чиқарилиши мумкин.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77899
Жамият
56810
Жамият
56036
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ