Жамият
Ёшлар ишлари агентлигида Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб ташкил этилган “Энг улуғ, энг азиз” танловининг республика босқичи ғолибларини тантанали тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур танлов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 18 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни ижроси доирасида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” бош ғояси асосида ўтказилди.
Танлов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси бош ташкилотчилигида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Кинематография агентлиги, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Еттита номинация бўйича ўтказилган бу йилги танловда 345 нафар ижодкор ўзининг 2 минг 100 дан ортиқ ижодий иши билан қатнашди.
“Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови республика босқичи ғолиблари билан танишинг.
“Босма ОАВ ходимларининг энг яхши журналистик ишлари” номинацияси бўйича:
1-ўрин
Бозоров Фахриддин – “Халқ сўзи” газетаси мухбири.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳалардаги ижобий ўзгаришлар ҳақида эълон қилган долзарб публицистик мақолалари учун;
2-ўрин
Абдусаматова Муқаддас – эркин ижодкор.
Ватанпарварлик, миллий қадриятларни улуғлаш, мамлакатимизда нуроний ва кексаларни эъзозлаш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар хусусида республикамизнинг марказий нашрларида эълон қилган туркум мақолалари учун;
2-ўрин
Асилбеков Ислом – “Hurriyat” мустақил газетаси мухбири.
Экологик муаммолар ва ёшлар маънавиятини юксалтиришга доир танқидий-таҳлилий мақолалари учун;
3-ўрин
Қосимов Холбой – “Қадрият” газетасининг Самарқанд вилояти бўйича мухбири.
“Булунғурим – ғурурим”, “Кўчалардаги қора доғлар”, “Машҳур адибни эслаб” сингари очерк ва эсселари учун.
“Телевидение ва радио ижодкорларининг энг яхши материаллари” номинацияси бўйича:
1-ўрин
Атаджанова Гулнора – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Toshkent viloyati teleradiokanali” давлат муассасаси “Нурафшон ТВ” мухбири.
Янги Ўзбекистонда рўёбга чиқарилаётган бунёдкорлик ишлари, она юртимизда бўй кўрсатаётган янгиланишлар ёритилган қатор телерепортажлари учун;
2-ўрин
Махамадсаидова Ҳалима – “O‘zbekiston” радиоканали “Маданий-маърифий, бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти бўлим мудири.
Қатағон қурбонлари – Муфтий Садриддинхон Шарифхўжаев, Миркомил Миршаропов, Марям Султонмуродова, Хайринисо Мажидхонова, Бобоохун Салимов сингари миллатимиз фидойилари ҳақида тайёрлаган радиофильмлари учун;
3-ўрин
Хушназарова Аиша – “Менинг юртим” телеканали “Ҳудуд” информацион дастури мухбири.
Ёшларни миллий истиқлол ғояси ва она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга оид мавзулардаги туркум таҳлилий телерепортажлари учун.
“Интернет журналистикаси” номинацияси бўйича:
1-ўрин
Каримова Мафтуна – “Ishonch.uz” мухбири.
Интернет тармоғида эълон қилинган долзарб мавзулардаги танқидий-таҳлилий материаллари учун;
2-ўрин
Усмонова Назокат – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бўлим мудири.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, янгиланиш ва ўзгаришлар ҳақидаги таҳлилий материаллари, хабарлари учун;
2-ўрин
Рустамов Сирожиддин – “Oyina.uz” сайти журналисти.
Ижтимоий-иқтисодий ҳамда маънавий-маърифий мавзулардаги материаллари учун;
3-ўрин
Рамазонова Зиёда – “Gazeta.uz” мухбири.
Таълим, фан ва маданият соҳаларига оид долзарб танқидий-таҳлилий материаллари учун.
“Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун” номинацияси бўйича:
1-ўрин
Баҳриев Карим – “Олтин мерос” халқаро жамоат фонди “Meros-news” ахборот хизмати раҳбари.
“Бетоқат” номли публицистик мақолалар жамланган китоби учун;
2-ўрин
Хожамуратова Пердегул – эркин ижодкор (Қорақалпоғистон Республикаси).
Қорақалпоқ халқининг миллий қадриятлари, эл ардоғидаги атоқли кишилар ҳаёт йўлига оид қатор публицистик мақола ва очерклари жамланган “Анам тусиме енген кун” китоби учун;
3-ўрин
Ҳайитов Фахриддин – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
“Осмон ерга яқин” номли публицистик мақолалар жамланган китоби учун.
“Ёзувчи ва шоирларнинг энг яхши бадиий асарлари” номинацияси бўйича:
1-ўрин
Мелибоев Аҳмаджон – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
“Юз таҳлил” китоби учун;
2-ўрин
Эрназаров Бекназар – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Роман, қисса ва ҳикоялардан иборат “Танланган асарлар”и ҳамда Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романининг қорақалпоқ тилига таржимаси учун;
3-ўрин
Ибрагимова Гулзебо – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
“Дил мактублари” шеърий тўплами учун.
“Тасвирий санъат, фото ва дизайн ишлари”
номинацияси бўйича:
1-ўрин
Деҳқонов Султонбой – Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом.
Янги Ўзбекистон бунёдкорлари акс эттирилган туркум фотосуратлари учун;
2-ўрин
Иргашев Муртаза – Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчиси.
“Чархпалак ёки умр йўлига томоша” туркумидаги мато мойбўёқ тасвирий санъат асарлари учун;
3-ўрин
Шавкатов Бунёджон – “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими дизайнери.
“Мустақиллик – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам асосидир” мавзусидаги дизайнерлик ишлари учун.
“Кино санъати асарлари” номинацияси бўйича:
1-ўрин
Аҳмедов Жаҳонгир – кинорежиссёр.
“Баҳодир Ялангтўш” номли тарихий-биографик тўлиқ метражли бадиий фильмидаги режиссёрлик иши учун;
2-ўрин
Ҳамдамов Шоҳруҳ – киноактёр.
“Қора туйнук схемаси” киносериалидаги солиқчи – бош роль ижроси учун;
3-ўрин
Исломова Моҳичеҳра – киноактриса.
“Хаус” бадиий фильмидаги она образи – бош роль ижроси учун.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ