«Табиий фан» ва «Тарбия» фанларидан кимлар дарс бериши мумкин?

Сақлаш
22:12 / 27.08.2024 863 0

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 27 майдаги 168-сонли буйруғига биноан, бошланғич синфларда «Табиий фан», «Тарбия», «Информатика ва ахборот технологиялари» фанларидан кимлар дарс беришлари мумкинлиги, шунингдек, уларнинг малака тоифалари қандай бўлиши кераклиги белгилаб берилган.

 

Жумладан, «Бошланғич таълим» ўқитувчилари бошланғич синфларда «Табиий фан (Science)», «Тарбия» ҳамда «Информатика ва ахборот технологиялари» фанлари бўйича дарс ўтишлари мумкин.

 

Шунингдек, «География», «Биология» ва «Физика» фанлари ўқитувчилари 5-6-синфларга «Табиий фан (Science)» фани бўйича сабоқ бериш ҳуқуқига эга.

 

«Тарих», «Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ» мутахассислигига эга ўқитувчиларга эса 5-11-синфларда «Тарбия» фани бўйича дарс ўтишларига рухсат берилган.

 

Бундан ташқари, «Табиий фан (Science)»дан дарс берадиган «Бошланғич таълим», «География», «Биология» ва «Физика» фанлари ўқитувчиларига амалдаги малака тоифасига мос равишда ҳақ тўланади.

 

Агар 5-11-синфларда «Тарбия» фанидан дарс берадиган «Тарих», «Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ» мутахассислигига эга ўқитувчиларда «Тарбия» фанидан малака тоифаси бўлмаса, улар амалдаги малака тоифасига мос равишда ҳақ олади.

Агар «Тарбия» фанидан дарс ўтиш ҳуқуқига эга бўлган ўқитувчиларда бир вақтнинг ўзида ҳам «Тарбия», ҳам тегишли фанлардан малака тоифалари бўлса ва улар «Тарбия» фанидан дарс берса, бунда фақатгина ушбу фан бўйича малака тоифаси татбиқ этилади ва шунга мос равишда маош берилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//