Жамият
Рахмонкулов Ориф Худойбердиевич — Сирдарё вилоятининг Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Вилоят матбуот хизматининг хабар беришича, тайинлов бугун, 27 август куни Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида амалга оширилган.
Тайинловдан аввал депутатлар Сарвар Султоновни Мирзаобод тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги таклифини маъқуллаган.
Шундан сўнг вилоят раҳбари Акмалжон Махмудалиев туман ҳокими лавозимига тавсия этилган номзод — Рахмонкулов Ориф Худойбердиевични таништирган.
Вилоят ҳокимининг Ориф Рахмонкуловни Мирзаобод тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланган.
Маълумот учун, Ориф Рахмонкулов 1983 йилда Жиззах вилояти Бахмал туманида туғилган. 2010 йилда Тошкент молия институтини бакалавр даражасини, 2012 йилда магистратурани тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — бухгалтерия ҳисоби ва аудит.
У меҳнат фаолияти давомида банк соҳасида турли вазифаларда фаолият олиб борган. Мазкур тайинловга қадар Рахмонкулов «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилояти филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ