Жамият
Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжумани Тошкентда ўтказилади. Мазкур анжуманнинг ўтказилишига тайёргарлик кўришга оид чора-тадбирлар тўғрисида Президент Қарори қабул қилинди.
Тадбир жорий йилнинг 2–4 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Ҳужжатга кўра, Бутунжаҳон анжуманига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита тузилади ҳамда чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.
Шунингдек, Ўзбекистонда 2030 йилгача креатив иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2025–2026 йилларда амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси Бутунжаҳон анжумани якуни бўйича ишлаб чиқилади.
Қарорда келтирилишича, Бутунжаҳон анжумани доирасида Француз маданият маркази, Миллий реставрация маркази лойиҳалари, шунингдек, Абулқосим мадрасаси ва «Оҳунгузар» маданий мерос объектида креатив иқтисодиёт кластерларини яратиш лойиҳалари тақдимотлари ҳам ўтказилади.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77899
Жамият
56810
Жамият
56036
Жамият
51092
Жамият
//
Изоҳ йўқ