Маданият
Халқаро ТУРКСОЙ форуми доирасида ўтказилган «Маданий меросни сақлашда кинонинг ўрни» мавзусидаги анжуманда бир қатор маданий лойиҳаларнинг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар берди Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази.
Таъкидланишича, Ислом цивилизацияси маркази мультимедиа блоки учун тайёрланган «Араб тили эволюцияси», «Масжид», «Сеҳрли кўза», «Бақтрия тарихи», «Клавихо», «Худойберган Девонов ва немис меннонитлари» «Мухтор Авезов» каби видеороликлар туркуми лойиҳалари, шунингдек «Ўзбекистон маданий мероси» туркумига оид ҳужжатли фильмлар тақдимоти ўтказилган.
Бундан ташқари, ТУРКСОЙ форумининг ОАВ фаолиятига бағишланган маърузаларини тинглаш давомида туркий дунё мамлакатлари кино ва ОАВ учун ягона платформа яратиш масалалари каби мавзулар муҳокама қилинган.
Форум сўнгида эса туркий тилли мамлакатлар учун ягона кино ва медиа платформа яратиш тўғрисидаги резолюция қабул қилинган.
.jpg)
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77529
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ