Жамият
«Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент Фармони эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бир қатор йўналишлар белгилаб олинди.
Булар:
▪️ давлат ва жамият ҳаётида фуқаролик жамияти институтлари фаоллигини янада ошириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий, маданий-маънавий ва гуманитар соҳаларни ривожлантиришда уларнинг салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиш;
▪️ жамият манфаатлари ва аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжларини кўзлаган, жойларда сақланиб қолаётган долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган ташаббусларни рўёбга чиқаришга кўмаклашиш;
▪️ давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ўзаро манфаатли ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш;
▪️ фуқаролик жамияти институтлари томонидан давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантиришга кўмаклашиш йўлида таъсирчан жамоатчилик назорати олиб борилишини рағбатлантириш;
▪️ фуқаролик жамияти институтларининг хориждаги ватандошлар билан алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг хориждаги уюшмалари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;
▪️ фуқаролик жамияти институтларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларга ўз фаолиятини амалга ошириши учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратиш.
Бундан ташқари, Олий Мажлис палаталари, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари (кейинги ўринларда – маҳаллий кенгашлар) ҳамда уларнинг ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияларининг қуйидаги ташаббуслари қўллаб-қувватланадиган бўлди:
🔻 Олий Мажлис, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда маҳаллий кенгашлар ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларини қўшиб юбориш ва уларнинг негизида Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (кейинги ўринларда – Фонд) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги алоҳида бўлинмаларини (кейинги ўринларда – алоҳида бўлинмалар) ташкил этиш;
🔻 Фонд маблағларини бошқариш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларидан иборат бўлган парламент палаталари вакиллари ҳар йили навбатма-навбат раислик қиладиган Парламент комиссиясини (кейинги ўринларда – Парламент комиссияси) тузиш, унинг фаолиятига манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда фаол жамоатчилик вакилларини жалб этиш;
🔻 фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва ташаббускор фуқароларни «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони билан тақдирлаш ваколатини Парламент комиссиясига ўтказиш;
🔻 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий кенгашлар ҳузурида уларнинг ваколатига кирадиган вазифаларни самарали амалга оширишга кўмаклашувчи фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат бўлган маслаҳат гуруҳлари фаолиятини жамоатчилик асосида йўлга қўйиш.
Маълумот учун, Фонд жами 45 та, шу жумладан, ижро этувчи девон – 17 та, алоҳида бўлинмалар – 28 та штат бирлигидан иборат бўлади.
Ҳужжатда таъкидланишича, 2024 йил 1 октябрдан 2027 йил 1 октябрга қадар Фонд маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган давлат грантлари ва давлат ижтимоий буюртмалари лойиҳалари доирасида тўланадиган қуйидаги солиқ турлари бўйича белгиланган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади:
🔘 лойиҳага меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари асосида жалб қилинган мутахассисларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олган даромадларидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи
🔘 нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан меҳнатга ҳақ тўлашга доир харажатлари бўйича тўланадиган ижтимоий солиқ.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг қуйидаги таклифларига ҳам розилик берилади.
✔️ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилалар аъзоларига ҳомийлик ташкилотлари томонидан солиқ даври мобайнида тўғридан-тўғри бериладиган пул маблағлари тарзидаги ҳомийлик хайрияларининг солиқ солинмайдиган миқдорини ўн беш миллион сўмдан базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача ошириш;
✔️ 2025 йил 1 январдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, хотин-қизлар ҳамда болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган давлат божлари миқдорини икки бараварга камайтирилган ҳолда ундириш.
Шу билан бирга, энди ҳар йили камида бир маротаба вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан соҳавий ва ҳудудий фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилади.
Шу билан бирга, фуқаролик жамияти институтларига тегишли соҳа ва тармоқларда мавжуд муаммоларнинг таъсирчан ечимини назарда тутувчи ташаббусли лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмасини олиш тўғрисида манфаатдор давлат органига таклиф киритиш ҳуқуқи берилади.
Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари раислари фуқаролик жамияти институтлари вакиллари орасидан тасдиқланади.
Ҳужжатда келтирилишича, Фонд томонидан «Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофоти ҳам таъсис этилади ва у ҳар икки йилда бир марта номзодларга берилади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ