Жамият
Бугун, 26 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилган.
Маълум бўлишича, мазкур қонун лойиҳаси билан ишга қабул қилиш жараёнида ишга кираётган шахслардан талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати қисқартирилмоқда.
Жумладан, энди ахборот тизимларидан олиш имконияти мавжуд бўлган ҳужжатлар – шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва меҳнат дафтарчаларни ҳамда жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини талаб қилиш бекор қилинмоқда.
Ушбу қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланган.
Бундан ташқари, йиғилишда «Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳақ тўланадиган таътиллар тўғрисидаги 132-сонли Конвенциясини (Женева, 1970 йил 24 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинган.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ