Жамият
Дори таркибли маҳсулотларни биологик фаол қўшимча сифатида рўйхатдан ўтказилгани аниқланди, деб хабар берди Рақобат қўмитаси.
Маълум бўлишича, дори препаратларини рўйхатдан ўтказиш талаблари қийинлашганлиги сабабли ҳозирда дори воситаларини бундай йўл билан сотувга чиқарилиши ҳолатлари учрамоқда. Яъни, ишлаб чиқарувчилар дорини препарат сифатида эмас, БФҚ (биологик фаол қўшимча) сифатида рўйхатга ўтказмоқда.
Жумладан, «Joʻrabek laboratories» МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқарилган «ОРСА» дори воситаси бошқа ишлаб чиқарувчилар томонидан БФҚ сифатида рўйхатга олингани очиқланган. Таъкидланишича, БФҚ дея бозорга ўтказилаётган бундай маҳсулотларининг барчасига Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги Эксперт комиссиясининг тегишли қарорларига мувофиқ, биологик фаол қўшимчасига (БФҚ) рухсатномалар берилган.
Хабарда ёзилишича, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази жалб этилган ҳолда ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Якунда «KIFTI-OB DORI DARMON» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган «KIFTI» ORSA номли БФҚ маҳсулоти ҳақиқатан ҳам дори воситаси таркибига мос келиши аниқланган ва маҳсулотни ўрнатилган тартибда дори воситаси сифатида рўйхатдан ўтказиш тавсия этилган.
Шунингдек, қуйидаги БФҚ сифатида рўйхатдан ўтказилган маҳсулотлар йўриқномаларида ҳам дори воситасига хос бўлган хусусиятлар, яъни турли касалликларни даволаш ва олдини олиш учун қўлланиши хусусида нотўғри маълумотлар келтирилган:
▪️ «ORS» – «MALIKA LABORATORIES» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган;
▪️ «ORSI MAX» – «HVARA» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган;
▪️ «ОРСАСОЛ» – «VITALLY» ХК томонидан ишлаб чиқарилган;
▪️ «FITA ORSA» – «MADINA FARM MED» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган.
Шундан сўнг ваколатли орган томонидан юқоридаги ишлаб чиқарувчиларга бир қатор чоралар қўлланилиши белгилаган.
Хусусан:
🔻 аниқланган барча камчиликлар бартараф этилгунга қадар ишлаб чиқаришни тўхтатиш;
🔻 БФҚ маҳсулотини барча савдо тармоқларидан қайтариб олиш ва бу ҳақда ваколатли органга ахборот бериш;
🔻 корхоналар томонидан олинган рухсатномаларни қонунда белгиланган тартибда Санепидқўмитага қайтариш.
Эндиликда Рақобат қўмитаси томонидан ваколатли органлар жалб этилган ҳолда ишлаб чиқарувчиларга жавобгарлик масаласини кўриш ҳамда ушбу йўналишдаги тизимли муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ