Жамият
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этиладиган «Умра – 2024»нинг навбатдаги мавсуми 10 сентябрь санасидан бошланади. Бу ҳақида Ҳаж-умра маркази маълум қилди.
Хабарга кўра, зиёратчиларни Саудия Арабистонига тўғридан-тўғри рейслар орқали олиб бориш «Uzbekistan Airways» АЖ авиакомпанияси зиммасига юклатилган.
Зиёратга борувчилар Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 7 кун бўлади. Мавсум давомида тажрибали ишчи гуруҳ ва имом-хатиблардан иборат элликбошилар ҳамда малакали шифокорлар уларга ҳамроҳ бўлади.
Зиёратчилар Мадина шаҳрида «Grand Shahba», Макка шаҳрида эса «Marmara Group Hotel» меҳмонхоналарида истиқомат қилади.
Меҳмонхоналар 3-4 ўринли бўлиб, 3 маҳал таомлар, ширинлик ва сархил мевалар билан таъминлайди.
Таъкидланишича, ушбу шаҳарларда муборак қадамжоларга зиёрат ташкил этилади.
Меҳмонхоналарда тиббиёт пунктлари, транспорт хизмати ва ишчи гуруҳлари штаблари 24 соат давомида фаолият юритади. Сафар якунида эса зам-зам суви ҳадя қилинади.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ