Жамият
Банк билан фуқаро ўртасидаги муносабатларнинг барчаси фуқаролик-ҳуқуқий шартнома ҳисобланган кредит шартномаси билан тартибга солинади.
Марказий банк матбуот котиби Акмал Назаровнинг маълум қилишича, банк билан фуқаро ўртасидаги шартномада фуқаронинг хорижий давлатга чиқишига чеклов ўрнатадиган ҳеч бир қоидалар мавжуд эмас. Агар чеклов бўлган тақдирда ҳам бу ноқонуний ҳисобланади.
Чунки Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32-моддасига асосан, ҳар ким Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқига эга.
Яъни, фуқаронинг хорижга чиқиш ҳуқуқи кредит шартномасида чекланиши Конституциянинг мазкур моддасига зид ҳисобланади.
Бироқ мазкур масалада истисно ҳолатлар ҳам мавжуд.
Расмийнинг сўзларига кўра, баъзи ҳолларда қарздорнинг хорижга чиқиши чекланишини мумкин. Бунда кредит олган фуқаро қарзларини вақтида тўламаган ва иши МИБга чиққан бўлса, унинг хорижга чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланади.
Жумладан, суд ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунга асосан, суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси (МИБ) ундирувчининг аризаси бўйича (масалан, банк) ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.
Шу ҳисобда, агар истисно ҳоллар бўлмаса, банкдан кредит олган фуқаронинг хорижга чиқиш ҳуқуқи чекланмайди. Фақат суд органларининг қарори билангина фуқаронинг хорижга чиқишига чеклов қўйилиши мумкин.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ