Жамият
Фото:Кун.uz
2024 йил 17 август куни шаҳар ободонлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида иш бошлаган Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев мазкур лавозимда бир ҳафта ҳам ишламай ишдан олинди.
Кун.uz'нинг маълум қилишича, бу Андижон шаҳар ҳокими Ғофур Абдураҳмоновнинг тегишли қарори билан амалга оширилган.
Дилмурод Раҳматуллаевнинг ишдан олинганини Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам тасдиқлаган.
«Ишдан бўшатилгани рост, бироқ бунга нима сабаб бўлганидан хабарим йўқ. Бирозда ишдан бўшатилиш сабабларини аниқлаб айтаман», дея жавоб берган ҳокимлик матбуот хизмати вакили Кун.uz журналистига.
Маълумот учун, Дилмурод Раҳматуллаев 2019 йил июнь ойида вилоят ҳокими томонидан ўтказилган селектор йиғилишида қаттиқ танқид ва ҳақорат қилинган эди. Ўша йили августда эса у ўзига нисбатан фитна уюштирилаётганини айтиб, «Буни қоралайман, лаънатлайман» деб видео эълон қилган. Ана шундан сўнг Раҳматуллаев ишдан олинган.
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ